
Аввал хабар берганимиздек, Республикамиз бўйлаб Миллий гвардия Шахсий хавфсизлик бошқармаси ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ҳарбий хизматчи ва ходимларининг хизмат интизомини мустаҳкамлаш ҳамда ходимларнинг хизмат самарадорлигини янада оширишга қаратилган ўрганиш ишлари бошланган эди.


Куни кеча Қашқадарё вилояти Қўриқлаш бошқармасида шахсий таркиб иштирокида ходимларнинг ишчанлик қобилиятини мустаҳкамлаш, ижрочилик интизоми, хизмат сифатини ошириш, шунингдек қонунчиликдаги янгиликларни етказишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбирда сўз олганлар ходимлар орасида самарали хизмат тартибини мустаҳкамлаш, вазифаларни ўз вақтида, камчиликсиз бажариш ҳамда ўз хизматида сафдошларига ўрнак бўлаётган бир гуруҳ йигитларнинг меҳнатлари ҳам алоҳида эътироф этилди.


Шу билан бирга шахсий таркиб орасидаги муаммолар ўрганилиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилди. Муаммоларга ечим топиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди, айримлари жойида ўз ечимини топди. Ташкил этилаётган айни тадбирлар орқали, ходимлар орасида юзага келиши мумкин бўлган турли хизмат интизоми бузилиш ҳолатларининг олди олинади, муаммолар эрта аниқланиб, ўз вақтида уларга ечим топишига эришилади.