
Қашқадарё вилоят Қўриқлаш бошқармаси Муборак ҳамда Косон туманлари Қўриқлаш бўлимлари шахсий таркиб иштирокида, хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан учрашув ташкил этилди.
Тадбирда, Қарши шаҳар ҳарбий суди, ҳарбий прокуратура вакиллари иштирок этиб ходимлар томонидан бугунги кунда амалга оширилаётган бир қатор ижобий ишлар билан биргаликда айрим салбий ҳолатларнинг ҳам учраб турганлиги ачинарли эканлиги таъкидлаб ўтдилар.


Шунингдек тадбирда сўз олган масъуллар, шахсий таркиб томонидан жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, турли хил кўринишдаги коррупцион ҳолатларга аралашмаслик ҳамда таваккалчиликга асосланган ўйинларни ўйнамаслик шунингдек хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш юзасидан ўз фикр мулоҳазаларни билдириб ўтдилар.
Албатта бу каби ўтказилаётган профилактик тадбирлар, келгусида ходимлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган турли-хил кўринишдаги салбий ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади.