O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
04.08.2022
МЎЙНОҚЛИК ЁШЛАР ЁЗГИ ТАЪТИЛНИ МАРОҚЛИ ЎТКАЗИШМОҚДА

Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан Мўйноқ туманидаги "Оқ кема" болалар дам олиш ва соғломлаштириш марказида ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларни жисмонан чиниқтириш мақсадида маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ташкил этилди.

Тадбирларда ёшларимиз спортнинг камондан ўқ отиш, стол тенниси, шахмат-шашка, рассомчилик ва миллий ҳунармандчилик каби йўналишларда ўзларининг қобилиятларини синовдан ўтказишди.

Тадбир мобайнида яхши натижаларга эришган иштирокчилар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

Охирги янгиликлар

ЯНГИ ОБЪЕКТЛАРНИ ҚЎРИҚЛОВГА ОЛИШ БОРАСИДАГИ НАВБАТДАГИ ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ МАҲАЛЛАЛАР КЕСИМИДА ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

Қўрғонтепа туман Қўриқлаш бўлими ҳамда туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда жиноятчиликни олдини олиш, ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ҳамда мулкий турдаги жиноятларга қарши аҳоли яшаш хонадонлари,савдо мажмуалари ҳамда ижтимоий хизмат кўрсатувчи тижорат дўконлари ҳамда аҳоли ва тадбиркорларга қўриқлаш хизматининг афзалликлари юзасидан тушунтириш тарғибот тадбирлари олиб борилди.

13-08-2022

ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИК – ХИЗМАТ ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛОВЧИ ЭНГ АСОСИЙ ОМИЛДИР

Шахсий таркиб орасида ҳуқуқий маданиятни кучайтириш, қонунчиликдаги ўзгариш ва янгиликлардан уларни ўз вақтида бохабар этиш мақсадида куни кеча Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоят Қўриқлаш бошқармаларида "Профилактика куни" муносабати билан давра суҳбати ва очиқ мулоқотлар ташкил этилди.

12-08-2022