O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
24.11.2022
НОҚОНУНИЙ ТОВАРЛАР АЙЛАНМАСИНИНГ ОЛДИ ОЛИНДИ

Мамлакатимизда пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, мамлакатимизга олиб кириш, ташиш, сақлаш ва сотиш тақиқланган. Айниқса, бу матоҳ фавқулодда ҳодисалар, жумладан, ёнғин келтириб чиқариши, одамларга оғир жароҳат етказиши мумкин.

21 ноябрь куни Андижон вилоят “Қўриқлаш” бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Фарғона вилояти, Қува тумани “Гулобод” маҳалласида яшовчи 2003 йилда тугилган фуқаро А.Н Андижон шаҳар 3-кичик даҳа ҳудудида жойлашган "Муз Аренаси" олдида ўзига нотаниш бўлган харидорга 10 блок ноқонуний пиротехника воситаларини сотаётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинди.

Маълумот учун ушбу пиротехника воситаларининг ҳар бир блокида 10 қутидан жойлаштирилган “Британик” ва 8 дона “7-shoots” савдо белгиси остида ишлаб чиқарилган товарларни сотаётган вақтида ушланиб холислар иштирокида ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Мазкур ҳуқуқбузарликни содир этган шахсга нисбатан Андижон шаҳар ИББ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Охирги янгиликлар

ХОДИМЛАРНИНГ САЛОМАТЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЙЎЛИДАГИ ЯНА БИР ҚАДАМ

Тошкент вилоятида жойлашган Қон қўйиш станцияси шифокорлари Чирчиқ шаҳар “Қўриқлаш” бўлимига ташриф буюриб шахсий таркиб саломатлигини мустаҳкамлашга кўмаклашиш мақсадида текширувлар ўтказдилар.

26-11-2022

Фарғонада катта миқдордаги пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Марғилонда 24 ноябрь куни Фарғона вилояти”Қўриқлаш” бошқармаси ва Марғилон шаҳарлараро “Қўриқлаш” бўлими ходимлари томонидан лицензиясиз пиротехника воситалари сотаётган шахс қўлга олинди. Текширув давомида 19 фуқаро А.А.нинг ёнидан жами 64 дона турли хил пиротехника буюмлари топилди ва мусодара қилинди.

25-11-2022