O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
04.07.2022
ОИЛА-МУҚАДДАС ҚЎРҒОНДИР

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда, Миллий гвардия Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти, вилоят Дин ишлари бўйича қўмитаси, Маънавият маркази мутахассислари ҳамда Мусулмонлар идораси масъуллари иштирок этдилар.

Йиғилишда сўз олганлар оила муқаддаслиги, уни асраб авайлаш, ҳар бир оилада соғлом муҳитни шакллантириб бориш кераклиги борасида мазмунли нутқ сўзланди. Бундан ташқари, ҳозирги кунда айрим ходимлар томонидан хизмат интизомини бузиш ҳамда оилада содир бўлаётган низоли ҳолатлар, келгусида бу борада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар аниқ белгилаб олинди. Шунингдек, ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган турли хил таваккалчиликга асосланган ўйинларни ўйнамаслик, коррупция, тамагирлик каби иллатларни олдини олиш ва уларга қарши курашиш, хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий риоя этишлари юзасидан тушунча ва тавсиялар берилди.

Тадбир якунида фидокорона ва намунали хизматлари учун бир гуруҳ ходимларнинг ота - оналарига вилоят Қўриқлаш бошқармаси бошлиғининг ташаккурномалари ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Бу эса ходимларнинг янада масъулият ва фидойилик билан хизмат олиб боришларига ундайди. Чунки, кичик бир рағбат ҳам инсонни катта марралар сари янада олға интилишига сабабчи бўлиши мумкин.

Охирги янгиликлар

ЯНГИ ОБЪЕКТЛАРНИ ҚЎРИҚЛОВГА ОЛИШ БОРАСИДАГИ НАВБАТДАГИ ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ МАҲАЛЛАЛАР КЕСИМИДА ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

Қўрғонтепа туман Қўриқлаш бўлими ҳамда туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда жиноятчиликни олдини олиш, ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ҳамда мулкий турдаги жиноятларга қарши аҳоли яшаш хонадонлари,савдо мажмуалари ҳамда ижтимоий хизмат кўрсатувчи тижорат дўконлари ҳамда аҳоли ва тадбиркорларга қўриқлаш хизматининг афзалликлари юзасидан тушунтириш тарғибот тадбирлари олиб борилди.

13-08-2022

ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИК – ХИЗМАТ ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛОВЧИ ЭНГ АСОСИЙ ОМИЛДИР

Шахсий таркиб орасида ҳуқуқий маданиятни кучайтириш, қонунчиликдаги ўзгариш ва янгиликлардан уларни ўз вақтида бохабар этиш мақсадида куни кеча Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоят Қўриқлаш бошқармаларида "Профилактика куни" муносабати билан давра суҳбати ва очиқ мулоқотлар ташкил этилди.

12-08-2022