O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
26.09.2022
РУҲИЙ БАРҚАРОРЛИК – САМАРАЛИ ХИЗМАТ ГАРОВИ

Ҳарбийлаштирилган соқчилик ва қоровуллик бўлинмаларида хизмат қилаётган ходимларининг ишчанлик қобилиятларин ошириш, уларди психоэмоционал хусусиятларини мустаҳкам қилиш борасида "Қўриқлаш" бош бошқармасининг ҳудудий бўлинмаларида психолог мутахассислар билан мунтазам равишда учрашувлар ташкил этиб келинмоқда. Жумладан, куни кеча Андижон вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида тизимда хизмат қилаётган ҳарбийлаштирилган соқчилар ва қоровуллик бўлинмалари ходимлари билан учрашув ташкил этилди.

Албатта, хизмат самарадорлигини оширишда психологик чидамлилик, ҳамда жамоавийлик муҳим аҳамият касб этади. Шу мақсадда ташкил этилган учрашувда бошқарма масъуллари "Жамоавийликни шакллантириш механизмлари" мавзусида машғулот олиб боришди. Мулоқот давомида, иштирокчиларнинг руҳий ҳолати ўрганилиб, уларнинг кайфиятини кўтаришга, келгуси фаолиятида психологик кўникмаларини мустаҳкамлашга урғу берилди.