O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
14.01.2022
СЕРГАК ХОДИМ ТУФАЙЛИ ЖИНОЯТНИНГ ОЛДИ ОЛИНДИ

2021 йилнинг 4 декабридан 5 декабрь кунига ўтар кечаси соат 01:00 ларда, Янгийўл тумани Навбаҳор маҳалласи Кескин кўчасида истиқомат қилувчи Р.Рўзматовлар хонадонидагилар бир бош қора молнинг ўғирланаётганлигидан бехабар эдилар.

Пул топишнинг осон йўлини танлаган ҳуқуқбузар суриштирувлар жараёнида аниқланишича қўшни Ислоҳот маҳалласида истиқомат қилувчи 2000 й. т., фуқаро Б.А. бўлиб чиқди.

Ярим тунда бир бош қора молни олиб кетаётган фуқаро ўз хизмат вазифасини олиб бораётган Янгийўл туманлараро қўриқлаш бўлими сафдор ходимининг эътиборини тортди. Ўзганинг мулкини осонликча ўзлаштириб олмоқчи бўлган “уддабурон” қўриқлаш ходимлари томонидан ашёвий далил билан ушланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан фуқаро Б.А. га нисбатан Ўз.Р. Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, туман ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Охирги янгиликлар

МАМЛАКАТИМИЗ МЕРГАНЛАРИ ХАЛҚАРО ТУРНИРДА 1-ЎРИННИ ЭГАЛЛАШДИ

Ўзбекистон камондан отиш федерацияси ва камондан отиш миллий терма жамоа аъзолари 17-25 январь кунлари Россия Федерациясининг Орёл шаҳрида дўстлик учрашуви очиқ халқаро турнирида иштирок этишди.

26-01-2022

ФУРСАТДАН ФОЙДАЛАНМОҚЧИ БЎЛГАН ЎҒРИ ҚЎЛГА ОЛИНДИ

Жорий йилнинг 25 январь куни республикамиз ҳудудида электр таъминотида юзага келган узилишлар сабабли Миллий гвардия Қўриқлаш Бош бошқармаси томонидан барча ҳудудларда тунги вақтда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда қўриқдаги объектлар ҳамда фуқароларимиз мол-мулкини ишончли ҳимоясини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилди.

26-01-2022

ХОДИМЛАРНИНГ ПСИХОЛОГИК БИЛИМ ВА КЎНИКМАЛАРИ МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

Ходимларнинг самарали хизмат фаолиятини олиб боришларида уларни руҳий ва психологик ҳолатининг яхши бўлиши муҳим аҳамиятга эга.

24-01-2022