
Куни кеча Жиззах минтақавий ўқув марказида Даштобод туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби билан ҳамкорликда спортнинг тхэквондо WТ тури бўйича марказ бошлиғи кубоги учун мусобақаси ўтказилди.


Мусобақада ўқув маркази ходимларнинг фарзандлари, маҳалла ёшлари ҳамда спорт мактабининг умидли спортчилари иштирок этдилар. Қизғин мусобақада 200 нафарга яқин спортсеварлар 6 вазн тоифасида беллашдилар.
Чемпионатда иштирок этган ёшлар марказ бошлиғининг диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

