O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
12.01.2022
СПОРТ СЕКЦИЯЛАРИНИНГ ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИ ТУРНИР ҒОЛИБИ БЎЛИШДИ

9-10 январь кунлари Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси билан Кикбоксинг федерацияси ҳамкорликда спортнинг "Кикбоксинг" тури бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида "Халқаро турнир" бўлиб ўтди. Мусобақа Кик-Лайт, Лоу-Кик йўналишлари бўйича ўтказилди.

Ушбу мусобақа қизғин жангларга бой бўлди. Энг қувонарлиси шундаки, мусобақа якунига кўра Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси тизимларида ташкил этилган спорт секциялари аъзолари ҳам ушбу мусобақада фаол иштирок этиб, турли вазн тоифаларида совриндорга айланишди.

Ғолибликни қўлга киритган спортчилар Қўриқлаш бошқармаси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Охирги янгиликлар

МАМЛАКАТИМИЗ МЕРГАНЛАРИ ХАЛҚАРО ТУРНИРДА 1-ЎРИННИ ЭГАЛЛАШДИ

Ўзбекистон камондан отиш федерацияси ва камондан отиш миллий терма жамоа аъзолари 17-25 январь кунлари Россия Федерациясининг Орёл шаҳрида дўстлик учрашуви очиқ халқаро турнирида иштирок этишди.

26-01-2022

ФУРСАТДАН ФОЙДАЛАНМОҚЧИ БЎЛГАН ЎҒРИ ҚЎЛГА ОЛИНДИ

Жорий йилнинг 25 январь куни республикамиз ҳудудида электр таъминотида юзага келган узилишлар сабабли Миллий гвардия Қўриқлаш Бош бошқармаси томонидан барча ҳудудларда тунги вақтда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда қўриқдаги объектлар ҳамда фуқароларимиз мол-мулкини ишончли ҳимоясини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилди.

26-01-2022

ХОДИМЛАРНИНГ ПСИХОЛОГИК БИЛИМ ВА КЎНИКМАЛАРИ МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

Ходимларнинг самарали хизмат фаолиятини олиб боришларида уларни руҳий ва психологик ҳолатининг яхши бўлиши муҳим аҳамиятга эга.

24-01-2022