
Куни кеча Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармасида шахсий таркиб иштирокида “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб интизом шахсий жавобгарликни кучайтиради” мавзуда давра суҳбати ташкил этилди.


Низомий номидаги Т.Д.П.У профессор ўқитувчилари иштирокидаги мулоқотларда ҳар бир инсонда шахсий фазилатларни ривожлантиришда ўз устида қатъий ишлаши, доим ўзини назорат қилиб бориши лозимлиги таъкидланди.



Ходимларнинг ишчанлик қобилиятини ошириш, уларни сафдошлари билан мулоқотларга киришганда ҳамда фуқаролар билан муомала қилганда нималарга аҳамият бериши тушунтирилди.
Хизматда ва кундалик турмуш тарзида ҳар бир ишга масъулият билан қарашлари ҳамда раҳбарлар томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида, намунали бажаришлари лозимлиги эътироф этилди.