
Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув маркази тингловчиларининг Ватанимизнинг қадимий ва бой тарихини ўрганишлари, буюк аллома ва адибларимизнинг босиб ўтган шонли йўллари билан яқиндан танишишлари ҳамда дунёқарашларини янада кенгайтириш мақсадида куни кеча улар учун Ўзбекистон тарихи Давлат музейига саёҳат ташкил этилди.
Ташриф давомида тингловчилар музей экспонатлари, қадимий бой тарихимизни ўзида акс эттирувчи ноёб буюмлар билан яқиндан танишдилар. Музей тадқиқотчиларининг таъкидлашича, мамлакатимизнинг турли нуқталаридан келтирилган ушбу асори атиқаларни сақлаш, уларни таъмирлаш ҳамда хорижий мамлакатлардаги инсонлар учун юртимиз ҳақида хабар берувчи ушбу ёдгорликларни асл ҳолатида сақлаш жуда мураккаб жараён.


Ўзбекистон тарихи Давлат музейи Марказий Осиёда 120 йилдан ортиқ тарихга эга, энг улкан ва кўҳна илмий-маърифий муассаса ҳисобланади. Тингловчилар экспозициядан ўрин олган экспонатлар Ўзбекистоннинг Шарқ цивилизациясининг қадимий ўчоғидан бири бўлганидан дарак бериши билан бирга, музей шунингдек ўзбек халқи тарихининг муҳим босқичларини акс эттирган ноёб архив материаллар, қўлёзмалар, тарихий ҳужжатлар, фотоматериаллар ҳақидаги қизиқарли маълумотларга ҳам эга бўлдилар. Шунингдек, тинчлик посбонлари ҳайкалтарошлик, рассомчилик, кулолчилик, шиша санъатининг бетакрор намуналари ҳамда турли даврдаги эстетик тасаввур тарихига баҳо бериш имкониятига эга бўлдилар.
Мазкур саёҳат даврида тингловчилар юртимиз тарихининг кўплаб янги саҳифалари, қизиқарли маълумотларга ҳам эга бўлдилар.

