O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
25.11.2021
ТАРТИБ – СИФАТЛИ ХИЗМАТ АСОСИ

Ходимларнинг саф тайёргарлик борасидаги тажрибаларини янада мустаҳкамлаш, хизмат кийимларини ўрнатилган тартибда кийишларини таъминлаш мақсадида, Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларида доимий равишда амалий машғулотлар ҳамда саф кўриклари ўтказилиб борилмоқда.

Жумладан, бугун Қўриқлаш бош бошқармаси ва Тошкент вилоят Қўриқлаш бошқармаси шахсий таркибининг кийим-бошлари, тегишли анжомлари ҳолати кўздан кечирилди. Саф кўриги давомида аниқланган камчиликлар бартараф этиш юзасидан тегишли масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилди. Шунингдек, қўриқланаётган объектларда фаолиятни сифатли ташкил этиш, хизмат ўташ жараёнида фуқаролар билан хушмуомала бўлишга эътиборни қаратиш, юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай вазиятларда қонун доирасида тўғри қарор қабул қилиш, тизим нуфузига путур етказадиган ҳатти- ҳаракатлардан чекланишлари зарурлиги ҳақида тушунчалар берилди.

Охирги янгиликлар

Термиз шаҳридаги Президент мактабида камондан отиш ва чавандозлик спорт йўналишлари бўйича машғулотлар олиб борилди

Ёшларни от спорти ва камондан отиш спорт турларига кенг жалб этиш, уларни миллий ва қадимий ўйинларимизга қизиқтириш мақсадида, Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида жойлашган Президент мактабида, Миллий гвардия вилоят бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан кўргазмали амалий ўқув машғулотлар ташкил этилди.

05-12-2021

ТЕРМИЗДА «СПОРТ ҲАММА УЧУН» ШИОРИ ОСТИДА ПАРАСПОРТ ФЕСТИВАЛИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун Термиз шаҳридаги "Алпомиш" ўйингоҳида, 3 декабрь – "Халқаро ногиронлар куни" муносабати билан имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида "Спорт ҳамма учун" шиори остида вилоят параспорт фестивали ташкил этилди.

04-12-2021

НУКУС ШАҲРИДАГИ ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБИДА СПОРТНИНГ КАМОНДАН ОТИШ ТУРИ БЎЙИЧА МУСОБАҚА ТАШКИЛЛАШТИРИЛДИ

Нукус шаҳридаги Президент мактабида спортнинг Камондан отиш тури бўйича Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи кубоги учун мусобақа бўлиб ўтди. Мусобақада 63 нафар Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ва 60 нафар ёш спортчилар иштирок этди. Барча иштирокчилар беллашувлар мобайнида бу спорт тури бўйича ўзларининг маҳоратларини ҳа

03-12-2021