O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
25.09.2022
ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ – ҲУШЁРЛИК ВА ОГОҲЛИККА УНДАЙДИ

Миллий гвардия тизимларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва ходимлар ўртасида хизмат ва ижро интизомини мустаҳкамлаш, улар орасида ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш ҳамда соҳада янги қабул қилинаётган норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун моҳиятини тушунтириш мақсадида куни кеча Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бўйича бошқармасида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда Миллий гвардия Шахсий хавфсизлик бошқармаси бошлиғи полковник Б.Абдумаликов ҳамда Жанговар ва Махсус тайёргарлик бошқармаси бошлиғи полковник З.Чиналиев, шунингдек, вилоят бошқармаси мутасадди вакиллари иштирок этиб, ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг маънавий-ахлоқий фазилатлари, хизмат самарадорлигини оширишлари, ўтган давр мобайнида ходимлар орасида йўл қўйилган салбий ҳолатларни келгусида йўл қўйилмаслиги ҳамда олдини олиш, хизматни Қонунчилик ҳамда буйруқлар талаблари асосида тўғри ташкиллаштириш борасида таҳлилий фикр ва мулоҳазалар билдирилиб аниқ мисоллар орқали йиғилганларга тушунчалар берилди.

Йиғилиш очиқ мулоқот тарзида давом этди. Ходимларнинг мавжуд муаммолари масъуллар томонидан тингланди. Айрим масалалар жойида ҳал этилган бўлинса, айримлари Миллий гвардия вилояти бўйича бошқармаси назоратига олинди. Таъкидлаш лозимки бу каби тадбирлар тизимда қонунчиликни мустаҳкамлаш ҳамда Миллий гвардияни аҳолига янада яқинроқ қилишга самарали хизмат қилади.

Охирги янгиликлар

ХОДИМЛАРНИНГ САЛОМАТЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЙЎЛИДАГИ ЯНА БИР ҚАДАМ

Тошкент вилоятида жойлашган Қон қўйиш станцияси шифокорлари Чирчиқ шаҳар “Қўриқлаш” бўлимига ташриф буюриб шахсий таркиб саломатлигини мустаҳкамлашга кўмаклашиш мақсадида текширувлар ўтказдилар.

26-11-2022

Фарғонада катта миқдордаги пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Марғилонда 24 ноябрь куни Фарғона вилояти”Қўриқлаш” бошқармаси ва Марғилон шаҳарлараро “Қўриқлаш” бўлими ходимлари томонидан лицензиясиз пиротехника воситалари сотаётган шахс қўлга олинди. Текширув давомида 19 фуқаро А.А.нинг ёнидан жами 64 дона турли хил пиротехника буюмлари топилди ва мусодара қилинди.

25-11-2022