O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
22.11.2022
ТАЪЛИМ СТАНДАРТЛАРИ АСОСИДА 85 НАФАР ХОДИМ МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИДА ТАҲСИЛ ОЛДИЛАР

Бугунги кунда Қуролли кучлар сафини мард, жасур ҳарбийлар билан бойитиш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда қайта тайёрлаш дастурлари орқали замонавий ҳарбий билимларини мустаҳкамлаш борасида Миллий гвардиянинг минтақавий ўқув марказлари фундаментал билимларни ўзлаштириш учун асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Куни кеча Миллий гвардиянинг Тошкент, Фарғона, Жиззах минтақавий ўқув марказларини жами 85 нафар “Қўриқлаш” бош бошқармаси ва унинг худудий бўлинмаларининг ходимлари белгиланган режа асосидаги ўқув курсларини мувафаққиятли тамомлаб, махсус сертификатларга эга бўлишди.

Ўқув йиғини давомида, малакали мутахассислар иштирокида семинар ва тренинглар, факультатив машғулотлар ҳамда бир қатор маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди, ҳарбий соҳада амалга оширилаётган ислоҳатлар, жаҳон ҳамжамиятида фойдаланилаётган қурол-аслаҳалар, махсус воситалар хусисда маълумотлар берилди.

Шунингдек, ташкил этилган турли спорт мусобақаларида яхши натижага эришган тингловчилар Марказ бошлиғларининг буйруғи билан фахрий ёрлиқлар билан мукофотландилар.

Охирги янгиликлар

ХОДИМЛАРНИНГ САЛОМАТЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЙЎЛИДАГИ ЯНА БИР ҚАДАМ

Тошкент вилоятида жойлашган Қон қўйиш станцияси шифокорлари Чирчиқ шаҳар “Қўриқлаш” бўлимига ташриф буюриб шахсий таркиб саломатлигини мустаҳкамлашга кўмаклашиш мақсадида текширувлар ўтказдилар.

26-11-2022

Фарғонада катта миқдордаги пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Марғилонда 24 ноябрь куни Фарғона вилояти”Қўриқлаш” бошқармаси ва Марғилон шаҳарлараро “Қўриқлаш” бўлими ходимлари томонидан лицензиясиз пиротехника воситалари сотаётган шахс қўлга олинди. Текширув давомида 19 фуқаро А.А.нинг ёнидан жами 64 дона турли хил пиротехника буюмлари топилди ва мусодара қилинди.

25-11-2022