O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
24.11.2021
ТЕАТР – МАЪНАВИЯТ ЎЧОҒИ

Тарбия ва маънавият ўчоғи бўлган – театр ҳар бир инсонга ҳаётий сабоқлар берувчи жонли воситадир. Театрдан маъданий ҳордиқ чиқариш учунгина эмас, ундаги намойиш этиладиган спектаклларни томоша қилиб, инсон, жамиятдаги воқеликларни, кечинмаларни теран англаши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Самарқанд вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари, оила аъзолари ва фарзандлари билан биргаликда, Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар драма театри жамоаси томонидан Абдулла Авлонийнинг асари асосида саҳналаштирилган "Адвокатлик осонми?!" номли спектакли намойишига ташриф буюришди.

Мазкур театр томошалари вилоятнинг барча туманларида ташкил этилганлиги билан эътиборлидир. Дебютант режиссёр М.Рўзиев томонидан саҳналаштирилган ушбу спектакл орқали азалий қадриятларимиз ва миллийлигимиз билан бирга, инсонлар ўртасидаги меҳр-оқибат, адолатсиз ҳаёт йўллари, бойлик орттириш ниятида ўз маънавиятини йўқотиб бораётган инсонлар қисмати ёрқин очиб берилди.

Охирги янгиликлар

Термиз шаҳридаги Президент мактабида камондан отиш ва чавандозлик спорт йўналишлари бўйича машғулотлар олиб борилди

Ёшларни от спорти ва камондан отиш спорт турларига кенг жалб этиш, уларни миллий ва қадимий ўйинларимизга қизиқтириш мақсадида, Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида жойлашган Президент мактабида, Миллий гвардия вилоят бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан кўргазмали амалий ўқув машғулотлар ташкил этилди.

05-12-2021

ТЕРМИЗДА «СПОРТ ҲАММА УЧУН» ШИОРИ ОСТИДА ПАРАСПОРТ ФЕСТИВАЛИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун Термиз шаҳридаги "Алпомиш" ўйингоҳида, 3 декабрь – "Халқаро ногиронлар куни" муносабати билан имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида "Спорт ҳамма учун" шиори остида вилоят параспорт фестивали ташкил этилди.

04-12-2021

НУКУС ШАҲРИДАГИ ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБИДА СПОРТНИНГ КАМОНДАН ОТИШ ТУРИ БЎЙИЧА МУСОБАҚА ТАШКИЛЛАШТИРИЛДИ

Нукус шаҳридаги Президент мактабида спортнинг Камондан отиш тури бўйича Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи кубоги учун мусобақа бўлиб ўтди. Мусобақада 63 нафар Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ва 60 нафар ёш спортчилар иштирок этди. Барча иштирокчилар беллашувлар мобайнида бу спорт тури бўйича ўзларининг маҳоратларини ҳа

03-12-2021