O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
24.11.2021
ТЕРМА ЖАМОАМИЗ КАМОНДАН ОТИШ БЎЙИЧА ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИДА МУНОСИБ ИШТИРОК ЭТДИ!

Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 11 ноябридан 21 ноябрь кунига қадар, Бангладеш Республикасининг Дакка шаҳрида Камондан отиш спорт тури бўйича Осиё чемпионати мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада Осиёнинг 16 давлатидан сараланган спортчилар ғолиблик учун ўзаро куч синашди.
Чемпионатнинг илк кунида ҳамюртимиз Содиқов Амирхон мерганлик маҳоратини намойиш этиб, халқаро тоифадаги спорт устаси меъёрини бажариб, 656 балл тўплагани қувонарлидир. Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда мамлакатимизда 6 нафар спортчимиз халқаро тоифадаги спорт устаси унвонига эга.

Шунингдек, терма жамоамиз, Олимпия турлари, эркаклар ва аёллар ўртасида жамоавий беллашув ҳамда микс турларида (аралаш жамоалар) ҳам ажойиб натижаларга эришди. Қизғин ва муросасиз кечган беллашувларда спортчиларимиз умумжамоа ҳисобида 16 та давлат орасида фахрли 4-ўринни қўлга киритди. Терма жамоамизга бўлажак мусобақаларда бунданда юқори ўринларни эгаллаб, жаҳон саҳнасида Ўзбекистон байроғини баланд кўтаришларини тилаб қоламиз!

Охирги янгиликлар

Термиз шаҳридаги Президент мактабида камондан отиш ва чавандозлик спорт йўналишлари бўйича машғулотлар олиб борилди

Ёшларни от спорти ва камондан отиш спорт турларига кенг жалб этиш, уларни миллий ва қадимий ўйинларимизга қизиқтириш мақсадида, Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида жойлашган Президент мактабида, Миллий гвардия вилоят бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан кўргазмали амалий ўқув машғулотлар ташкил этилди.

05-12-2021

ТЕРМИЗДА «СПОРТ ҲАММА УЧУН» ШИОРИ ОСТИДА ПАРАСПОРТ ФЕСТИВАЛИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун Термиз шаҳридаги "Алпомиш" ўйингоҳида, 3 декабрь – "Халқаро ногиронлар куни" муносабати билан имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида "Спорт ҳамма учун" шиори остида вилоят параспорт фестивали ташкил этилди.

04-12-2021

НУКУС ШАҲРИДАГИ ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБИДА СПОРТНИНГ КАМОНДАН ОТИШ ТУРИ БЎЙИЧА МУСОБАҚА ТАШКИЛЛАШТИРИЛДИ

Нукус шаҳридаги Президент мактабида спортнинг Камондан отиш тури бўйича Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи кубоги учун мусобақа бўлиб ўтди. Мусобақада 63 нафар Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ва 60 нафар ёш спортчилар иштирок этди. Барча иштирокчилар беллашувлар мобайнида бу спорт тури бўйича ўзларининг маҳоратларини ҳа

03-12-2021