O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
05.12.2021
Термиз шаҳридаги Президент мактабида камондан отиш ва чавандозлик спорт йўналишлари бўйича машғулотлар олиб борилди


Ёшларни от спорти ва камондан отиш спорт турларига кенг жалб этиш, уларни миллий ва қадимий ўйинларимизга қизиқтириш мақсадида, Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида жойлашган Президент мактабида, Миллий гвардия вилоят бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан кўргазмали амалий ўқув машғулотлар ташкил этилди. Бу жараёнда ўғил-қизларга тажрибали мураббийлар томонидан камондан отиш техникаси ва сир асрорлари борасида маълумотлар берилиб, ёшлар амалий тарзда ўз мерганлик маҳоратларини синаб кўрдилар. Эндиликда мазкур таълим муассасасидаги ўқувчилар учун ҳам камондан отиш спорт тури секция фаолиятини йўлга қўйиш белгилаб олинди. Тадбир давомида иштирокчилар Қорабайир отларини миниб кўриб, бу зотдаги тулпорлар ҳақида ҳам тегишли тушунчаларга эга бўлдилар. Шунингдек, ҳарбий хизматчилар томонидан ўқувчи ёшларга қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар кўргазмаси ташкил этилди. Ўтказилган бу каби тадбирлар, ёшларимизни миллий қадриятларимиз руҳида ватанпарвар этиб тарбиялаш, мазкур спорт турларига муносиб иштирокини таъминлаш, қизиқишини оширишга хизмат қилади.

Охирги янгиликлар

МАМЛАКАТИМИЗ МЕРГАНЛАРИ ХАЛҚАРО ТУРНИРДА 1-ЎРИННИ ЭГАЛЛАШДИ

Ўзбекистон камондан отиш федерацияси ва камондан отиш миллий терма жамоа аъзолари 17-25 январь кунлари Россия Федерациясининг Орёл шаҳрида дўстлик учрашуви очиқ халқаро турнирида иштирок этишди.

26-01-2022

ФУРСАТДАН ФОЙДАЛАНМОҚЧИ БЎЛГАН ЎҒРИ ҚЎЛГА ОЛИНДИ

Жорий йилнинг 25 январь куни республикамиз ҳудудида электр таъминотида юзага келган узилишлар сабабли Миллий гвардия Қўриқлаш Бош бошқармаси томонидан барча ҳудудларда тунги вақтда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда қўриқдаги объектлар ҳамда фуқароларимиз мол-мулкини ишончли ҳимоясини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилди.

26-01-2022

ХОДИМЛАРНИНГ ПСИХОЛОГИК БИЛИМ ВА КЎНИКМАЛАРИ МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

Ходимларнинг самарали хизмат фаолиятини олиб боришларида уларни руҳий ва психологик ҳолатининг яхши бўлиши муҳим аҳамиятга эга.

24-01-2022