O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
22.11.2022
Фавқулодда ҳолатларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш ҳамда ҳамкорликда ҳаракатланиш усуллари муҳокама этилди

“Қўриқлаш” Бош бошқармасининг Хорижий давлатлар Дипломатик ваколатхоналарини қўриқлаш бўйича алоҳида батальонида шахсий таркибнинг фавқулодда ҳолатларда ҳаракатланиш тартиби, ёнғинлар ва уларни ўчиришда билиш зарур бўлган кўникмаларни мустаҳкамлаш мақсадида Тошкент шаҳар Чилонзор туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари иштирокида тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Бу каби тадбирлар режа асосида йил давомида ташкил этилсада огоҳлик, фавқулодда ҳолатларда ўзини тутиш, атрофдагиларига зарурий ёрдам кўрсатиш каби муҳим жиҳатлар муҳокамалар марказида бўлди.

Махсус техникаларда бино ва иншоотларда содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олиш, уларни бартараф этишда ходимларнинг ҳаракатланиш усуллари, эвакуация вақтида жабрланувчиларни тўғри, хавфсиз ҳудудларга кўчириш тартиблари ҳақида маълумотлар берилди.

Охирги янгиликлар

ХОДИМЛАРНИНГ САЛОМАТЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЙЎЛИДАГИ ЯНА БИР ҚАДАМ

Тошкент вилоятида жойлашган Қон қўйиш станцияси шифокорлари Чирчиқ шаҳар “Қўриқлаш” бўлимига ташриф буюриб шахсий таркиб саломатлигини мустаҳкамлашга кўмаклашиш мақсадида текширувлар ўтказдилар.

26-11-2022

Фарғонада катта миқдордаги пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Марғилонда 24 ноябрь куни Фарғона вилояти”Қўриқлаш” бошқармаси ва Марғилон шаҳарлараро “Қўриқлаш” бўлими ходимлари томонидан лицензиясиз пиротехника воситалари сотаётган шахс қўлга олинди. Текширув давомида 19 фуқаро А.А.нинг ёнидан жами 64 дона турли хил пиротехника буюмлари топилди ва мусодара қилинди.

25-11-2022