O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
25.11.2022
Фарғонада катта миқдордаги пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Марғилонда 24 ноябрь куни Фарғона вилояти”Қўриқлаш” бошқармаси ва Марғилон шаҳарлараро “Қўриқлаш” бўлими ходимлари томонидан лицензиясиз пиротехника воситалари сотаётган шахс қўлга олинди. Текширув давомида 19 ёшли фуқаро А.А.нинг ёнидан жами 64 дона турли хил пиротехника буюмлари топилди ва мусодара қилинди.

Шунингдек, жорий йилнинг 17 ноябрь куни соат тахминан 14:30 ларда, вилоят божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда ўтказилган рейд тадбири давомида 33 ёшли фуқаро А.И. хонадонинг автомобиль сақланадиган жойи (гаражда)да Қирғизистон Республикасидан айланма йўллар орқали олиб кирилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 13.200.000 сўмлик жами 105.600 дона "Трения" номли пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари вилоят Божхона бошқармаси масъул ходимлари томонидан олиб борилмоқда.

Ҳурматли юртдошлар, сиздан соғлиғингизга ва айниқса, болалар саломатлиги ва хавфсизлигига жиддий муносабатда бўлишингизни сўраймиз: ноқонуний пиротехника сотиб олманг ва болаларингизнинг хати-ҳаракатларига эътиборли бўлинг.
Унутманг, пиротехника воситалари билан ўйнаш жиддий жароҳатлар ва аянчли ҳолатлар билан якунланади.

Охирги янгиликлар

БУЮК ШОИР АЛИШЕР НАВОИЙ 582 ЁШДА

Улуғ шоир ва мутафаккир, ғазал мулкининг султони Ҳазрати Мир Алишер Навоийнинг 582 йиллиги муносабати билан Самарқанд вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети қошида ташкил этилган Алишер Навоий музейига ташриф буюришди.

07-02-2023