O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
20.03.2023
Фарғонада Наврўз айёми арафасида мард ўғлонлар ўйини бўлган улоқ-кўпкари ўйинлари ўтказилмоқда

Улоқ, кўпкари – Ўрта Осиё халқларининг қадимий оммавий, миллий ўйинларидан бири ҳисобланади. Асосан, ғалаба ва ҳосил байрамлари, тўй ва сайллар муносабати билан ўтказилади.

Куни кеча, Фарғона вилояти Фарғона туманида жойлашган Миллий гвардия "Чавандозлар мактаби" да Наврўз умумхалқ байрами арафасида Наманган, Андижон, Фарғона вилоятлари моҳир чавандозлари ўртасида улоқ-кўпкари бўлиб ўтди.

Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлган улоқ-кўпкари мусобақасида моҳир чавандозлар солимга қўйилган 1 та той, 2 та қора мол, 10 та қўй эчки, 50 га яқин қимматбаҳо совринлар учун баҳсларга киришдилар.

Эътироф этиш жоиз, мазкур тадбирга вилоятлардан турли ҳудудларидан ташриф буюрган 200 га яқин чавандозлар, шунингдек тадбирни томоша қилиш учун 1000 дан зиёд от спорти ишқибозлари, ёшлар, маҳаллий аҳоли вакиллари ҳамда спорт ихлосмандлари йиғилди.

Мусобақа давомида, Миллий гвардия "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан камондан отиш спорт мусобақалари шунингдек, от устида кураш сингари миллий ўйинлар ўтказилиб, томошабинларда байрам арафасида юқори кайфият улашилди.

Мусобақалар якунига кўра ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар, Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ҳомий ташкилотлар томонидан солимга қўйилган ютуқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Охирги янгиликлар

ЯНА БИР МУҲИМ СИЁСИЙ ЖАРАЁН ТАФСИЛОТЛАРИ ТИНГЛОВЧИЛАРГА ТУШУНТИРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона минтақавий ўқув марказида тингловчиларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтириш, шахсий таркибга ҳуқуқий маълумотлар бериш мақсадида куни кеча Конституциясига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятини масъуллар иштирокида тушунтирилди.

23-03-2023

КИТОБ – БЕМИННАТ ДЎСТ

Куни кеча Миллий гвардия Жиззах минтақавий ўқув маркази масъуллари ташаббуси билан Зомин туман ахборот-кутубхона маркази ходимлари билан ҳамкорликда “Китобхонлик – комиллик пойдевори” шиори остида учрашув ташкил этилди.

23-03-2023

МАҲАЛЛАБАЙ ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Сирдарё туманидаги Адолат, Бунёдкор, Камолот, Улуғбек ва Дўстлик маҳаллаларида яшовчи фуқароларга вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан фуқаро хонадонлари ва объектларини қўриқловга олиш борасида тарғибот тадбирлари олиб борилди.

23-03-2023