
Бугун Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармасида ҳудудий бўлинмаларда хизмат қилаётган ходимлар иштирокида Ҳарбий прокуратура масъуллари билан ҳамкорликда “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида суҳбат ўтказилди.
Учрашувда, адлия подполковник Д. Бойқўзиев сўз олиб ходимларнинг содир этиши мумкин бўлган хизмат интизоми ва қонунчилик бузилиши ҳолатларининг олдини олиш, ҳар қандай қонун бузилиши ҳолатларга жазо муқаррар эканлиги, ноқонуний ишларга аралашмаслик, коррупцион ҳолатларнинг салбий жиҳатлари, хизмат ваколатини суиистеъмол қилмаслик, қонун талабларига қатъий риоя этиш каби бир нечта йўналишларда муҳим маълумотлар бериб ўтди.


Шунингдек, мулоқотлар давомида бошқарма шахсий хавфсизлик бўлими томонидан хизмат ва шахсий автоуловларни “Йўл ҳаракати қоидалари”га риоя этган ҳолда тегишли ҳужжатлар билан бошқаришлари, фуқаролар билан хушмуомалада бўлишлари, ходимлар билан боғлиқ салбий ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар шахсий таркибга етказилиши бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини етарли даражада олиб боришлари, ижрочилик интизомига риоя қилишлари лозимлигини таъкидладилар. Йўл - транспорт ҳодисалари ва уларнинг аянчли оқибатларига тўхталиб ўтилди.

