O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
06.02.2023
ХИЗМАТ ИНТИЗОМИ МУСТАҲКАМЛАШ МАҚСАДИДА МУЛОҚОТЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларида ҳарбий интизомни, шунингдек, ҳарбий хизматчи ва ходимлар ўртасида ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни муносабати билан Самарқанд шаҳар "Қўриқлаш" бўлими шахсий таркиби билан давра суҳбати ташкил этилди.

Очиқ мулоқотлар давомида Самарқанд ҳарбий прокуратурасининг масъуллари томонидан «Миллий гвардия шахсий таркибининг фуқаролар билан муомала маданияти ва одоби» ва «Миллий гвардиянинг ҳуқуқлари» мавзуларида маърузалар қилинди.

Давра суҳбати тарзида ташкил этилган мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси шахсий таркибининг одоб-ахлоқ қоидалари ҳақида ҳам сўз юритилиб, ходимларнинг хизматни ўташ даврида хизмат интизомига қатъий амал қилишлари, командир ва бошлиқларнинг буйруқларини қонун доирасида бажаришни таъминлаш, Миллий гвардия ходими деган юксак номга муносиб бўлиш лозимлиги алоҳида таъкидланди.