
Куни кеча Миллий гвардия Сирдарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари учун навбатдаги психологик тренинг ташкил этилди.
Тренингда ходимлар томонидан хизмат вазифаларини бажариш чоғида самарали жамоавий ҳамжиҳатлик ва конструктив мулоқотни йўлга қўйиш, суҳбатдошнинг ўзини тутишидаги ўзгаришни назорат қилиш учун психологик усулларни қўллаш, эҳтимолий келишмовчиликларни ҳал қилиш ва бузғунчи ҳиссиётларга барҳам беришга тайёргарлик кўриш каби жиҳатларга эътибор қаратилди.


Фуқаролар билан мулоқот жараёнида объектив баҳо бериш, турли стрессли вазиятларда ўзини назорат қилиш кўникмалари устида ишлаш услублари хусусида тегишли тавсиялар берилди.