
Тошкент вилоятида жойлашган Қон қўйиш станцияси шифокорлари Чирчиқ шаҳар “Қўриқлаш” бўлимига ташриф буюриб шахсий таркиб саломатлигини мустаҳкамлашга кўмаклашиш мақсадида текширувлар ўтказдилар.
Ушбу жараёнларда қон ва унинг шаклли элементлари орқали аниқланадиган хасталикларни барвақт аниқлаб, уларни олдини олиш мақсадида ходимлардан қон намуналари олинди.
Шу билан биргаликда ватан ҳимоячилари "Мен донорман" шиори остида ташкил этилган беғараз хайрия лойиҳасида ҳам фаол иштирок этдилар. Махсус текширувлардан ўтган қон ва унинг шаклли элементлари лейкемия касаллиги билан курашаётган беморларнинг саломатлигини тиклашлари учун йўналтирилади.



Қандли диабет, гепатит каби касалликлар профилактикаси учун ташкил этилган мазкур кўриклар жараёнида тинчлик посбонларига тўғри овқатланиш, табиий маҳсулотларни истеъмол қилиш, кўпроқ пиёда юриш каби зарурий тавсиялар берилди.