
Хизмат интизомини мустаҳкамлаш, ходимларнинг хизматга шайлигини назорат қилиш, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳамда фаолият давомида зарурий воситалар мавжудлиги, албатта, ишончли, самарали хизматни ташкил этишга асос бўла олади.



Куни кеча Тошкент шаҳар ва Андижон вилояти Қўриқлаш бошқармалари, шунингдек, Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналарини қўриқлаш бўйича алоҳида батальон шахсий таркибнинг хизматга шайлиги назоратдан ўтказилди.



Дастлабки саф кўригидан сўнг ходимлар кун давомида бажарилиши лозим бўлган вазифалар ҳамда хизмат йўриқномаси билан танишдилар. Фуқаролар билан муносабатга киришганда, назорат ўтказиш жойларида ишчи, хизматчилар билан хушмуомалада бўлишлари лозимлиги тушунтирилди.



Шунингдек, масъуллар томонидан, хизмат автотранспорт воситаларининг созлиги, техник ҳолати ҳам кўрикдан ўтказилди. Ходимлар йўлларда юрган вақтларида ҳаракат иштирокчиларини ҳурмат қилишлари, белгиланган қоидаларга амал қилишлари лозимлиги яна бир бор эътироф этилди.