
Куни кеча Термиз шаҳрида Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармасининг Термиз шаҳри, Термиз ва Ангор туманлари Қўриқлаш бўлими ходимлари иштирокида соҳада хизмат интизомига доир олиб борилаётган профилактик ишлар натижадорлиги юзасидан навбатдаги учрашув ташкил этилди.


Миллий гвардия Сурхондарё вилоят Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи подполковник А.Умаров, вилоят Миллий гвардияси Шахсий хавфсизлик бўлими бошлиғи капитан Ж.Шарипов ҳамда Термиз ҳарбий прокурори маслаҳатчиси адлия катта лейтенанти Ф.Ҳасановлар ҳузурида ўтказилган очиқ мулоқотда дастлаб, тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар, берилаётган ваколатлар хусусида сўз юритилди.


Ҳар бир ходимда шукроналик туйғусини шакллантириш, ўзининг меҳнат фаолияти, ҳаётидан мамнун бўлиши, мустаҳкам ишонч ва сабр-тоқат билан кўзлаган мақсадига етиши зарурлиги тушунтирилди. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида аниқланган хизмат интизомини бузиш ҳолатлари, йўл қўйилган хато ва камчиликлар мисоллар орқали келтирилиб ўтилди.


Ходимлар билан мунтазам равишда профилактик тарбиявий суҳбатлар олиб бориш, уларнинг хонадонларидаги борган ҳолда оилавий шароитлари, муаммоларини ўрганиш, ҳуқуқий билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган ўқув машғулотларини ташкил этиш юзасидан қўриқлаш бўлимлари масъул офицерларига тегишли вазифалар юклатилди. Очиқ суҳбат тарзида ўтказилган учрашувда иштирокчилар масъул раҳбарларга ўз савол ва таклифлари билан мурожаат қилиб, тегишли жавоб ва ҳуқуқий маслаҳатлар олдилар.