O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
24.09.2022
ХОДИМЛАР ЎРТАСИДА "ЖАМОАВИЙ БИРДАМЛИК МЕХАНИЗМЛАРИ" МАВЗУСИДА ПСИХОЛОГИК ТРЕНИНГ МАШҒУЛОТЛАРИ

Бугунги кунда "Қўриқлаш" бош бошқармаси тизимларида хизмат қилаётган ходимларнинг психологик билимларини ошириш, ишчанлик хусусиятларини шакллантириш, ўзаро жамоа бўлиб биргаликда келиб чиқиши мумкин бўлган муаммоларни бартараф этишни психологик услубларига бағишланган давра суҳбати ва тренинг мунтазам равишда ташкил этиб келинмоқда.

Жумладан, куни кеча Миллий гвардия Хоразм вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида Урганч давлат Университети педагогика ва психология кафедраси психолог мутахассислари иштирокида "Ходимлар орасида руҳий – эмоционал стресс ҳолатларининг профилактикаси, жамоавийликни шакллантириш механизмлари" мавзусида психологик тренинг машғулоти бўлиб ўтди. Учрашувда мутахассислар хизмат жамоавий бирдамлик асосида шаклланиши, бурчни фидокорона адо этишлари ҳамда ходимларнинг собитқадам ғайрат шижоатга, ватанга бўлган муҳаббатларини янада мустаҳкамлаш борасида тушунчалар бериб ўтилди.

Тадбир давомида Урганч шаҳар бош имом – хатиби ўринбосари Хошимжон Атажонов сўзга чиқиб, Ватанни севиб ардоқлаш, хар бир берилган неъматга шукур қилиб яшаш энг олий қадрият эканлиги таъкидланди. Мазкур тадбир орқали иштирокчилар ўзлари учун зарур бўлган билим ва кўникмаларга, ҳамда бир олам ижобий таассуротларга эга бўлдилар.

Охирги янгиликлар

ХОДИМЛАРНИНГ САЛОМАТЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЙЎЛИДАГИ ЯНА БИР ҚАДАМ

Тошкент вилоятида жойлашган Қон қўйиш станцияси шифокорлари Чирчиқ шаҳар “Қўриқлаш” бўлимига ташриф буюриб шахсий таркиб саломатлигини мустаҳкамлашга кўмаклашиш мақсадида текширувлар ўтказдилар.

26-11-2022

Фарғонада катта миқдордаги пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Марғилонда 24 ноябрь куни Фарғона вилояти”Қўриқлаш” бошқармаси ва Марғилон шаҳарлараро “Қўриқлаш” бўлими ходимлари томонидан лицензиясиз пиротехника воситалари сотаётган шахс қўлга олинди. Текширув давомида 19 фуқаро А.А.нинг ёнидан жами 64 дона турли хил пиротехника буюмлари топилди ва мусодара қилинди.

25-11-2022