O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
23.11.2022
ШАХСИЙ ТАРКИБНИНГ МАЪНАВИЙ САВИЯСИНИ ОШИРИШ МАҚСАДИДА ДАВРА СУҲБАТЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

“Қўриқлаш” бош бошқармасининг ҳудудий бўлинмаларида хизмат қилаётган ходимлар ўртасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш ҳамда уларда шукроналик ҳиссини янада ошириш мақсадида Ургут туман “Қўриқлаш” бўлимида шахсий таркиби учун дин уламолари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

"Шукроналик – олий қадрият" шиори остида бўлиб ўтган давра суҳбатида ходимларнинг мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни сақлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдек шарафли вазифани бажараётганлиги катта савоб эканлиги, ушбу машаққатли вазифани садоқат билан бажарганликлари катта ажру-савобга сабаб эканлиги тушунтирилди.

Тинч-хотиржам ҳаётимиз фаровон ўтаётган кунларимизнинг қадрига етиш, шунинг баробарида тинчликни асрашдаги ҳар бир қадам албатта ўз мукофотига эга эканлиги эътироф этилди. Сўз олганлар юртимиз ходимларнинг тинчлик ва осойишталикни таъминлашда янада сергак бўлиб ўз хизмат бурчларини бажаришлари лозимлигини таъкидлаб ўтдилар.

Охирги янгиликлар

ХОДИМЛАРНИНГ САЛОМАТЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЙЎЛИДАГИ ЯНА БИР ҚАДАМ

Тошкент вилоятида жойлашган Қон қўйиш станцияси шифокорлари Чирчиқ шаҳар “Қўриқлаш” бўлимига ташриф буюриб шахсий таркиб саломатлигини мустаҳкамлашга кўмаклашиш мақсадида текширувлар ўтказдилар.

26-11-2022

Фарғонада катта миқдордаги пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Марғилонда 24 ноябрь куни Фарғона вилояти”Қўриқлаш” бошқармаси ва Марғилон шаҳарлараро “Қўриқлаш” бўлими ходимлари томонидан лицензиясиз пиротехника воситалари сотаётган шахс қўлга олинди. Текширув давомида 19 фуқаро А.А.нинг ёнидан жами 64 дона турли хил пиротехника буюмлари топилди ва мусодара қилинди.

25-11-2022