O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
12.05.2022
ШУКРОНАЛИК – ОЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРДАН БИРИДИР

Куни кеча Хоразм вилоят Қўриқлаш бошқармаси шахсий таркиб иштирокида “Шукроналик-энг олий қадрият” мавзусида семинар машғулоти бўлиб ўтди. “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида ўтказилган очиқ мулоқотда мустақиллик, тинчлик, осойишталик каби бебаҳо қадриятларнинг аҳамияти ҳақида сўз борди.

Сўз олганлар мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни сақлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш энг асосий устувор вазифалардан бири эканлиги таъкидладилар.

Йиғилишда вилоят Адлия бошқармаси масъуллари сўзга чиқиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулки, хонадони ва объектлар хавфсизлигини таъминлаш муҳим йўналишлардан бири бўлиб, ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини доимий ошириб бориш мақсадида амалга оширилаётган тизимли ишлар ҳақида фикр билдирди.

Семинар сўнгида ходимларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб берилди.

Охирги янгиликлар

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ- УЧИНЧИ РЕНЕССАНС БУНЁДКОРЛАРИ

Кўкдала тумани Қашқадарё вилоятида янги ташкил этилганлигига қарамай кўплаб истеъдодли ёшлар камол топаётган замин дейиш мумкин. Куни кеча туманда жойлашган Педагогика коллежида Вилоят Қўриқлаш Бошқармаси ташаббуси билан бир қатор мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида 500 нафар йигит-қизни ўз атрофида бирлаштирган “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик” шиори остида фестиваль бўлиб ўтди.

25-05-2022

ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШ МУҲИМ МАСАЛА

Ходимлар орасида хизмат интизоми бузилиш ҳолатларининг олдини олиш, юзага келиши мумкин бўлган турли ҳуқуқбузарлик ҳолатларини барвақт аниқлаш, соҳага доир қонунчиликка киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар билан таништириш мақсадида куни кеча Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси шахсий таркиби иштирокида “Жиноятчиликка қарши курашиш-устувор вазифамиз” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

24-05-2022

МУЛКИЙ ТУРДАГИ ЎҒИРЛИК ЖИНОЯТИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ЗАРБДОР ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА

Куни кеча “Қизил” ҳудудга киритилган маҳаллаларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида Наманган Шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи ва Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси Наманган шаҳар қўриқлаш бўлими бошлиғи томонидан, шаҳарнинг “Ғишткўприк” маҳалласида ўрганишлар олиб борилди.

23-05-2022