O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
22.09.2022
"ЭНГ ЯХШИ КИТОБХОН" ТАНЛОВИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Аввал хабар берганимиздек, Республикамиз бўйлаб Миллий гвардия бўлинмаларида "Энг яхши китобхон" кўрик танловининг вилоят босқичлари бўлиб ўтмоқда. Куни кеча мазкур кўрик танловнинг Бухоро вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Бухоро давлат университетининг ахборот ресурс марказида ташкил этилган танлов даставвал ҳарбий хизматчи ва ходимлар ўртасида белгиланган тест саволларига жавоб бериш шартидан бошланди. Навбатдаги шартда ходимлар айтишув шартида беллашишди.

Қизғин ва муросасиз кечган бадиий кечада 1 ўринни, Миллий гвардия Бухоро вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси, 2 ўринни Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси, 3 ўринни Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармасига қарашли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчи ва ходимлари эгаллашди. Мусобақа якунида, ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Охирги янгиликлар

«ИШГА МАРҲАМАТ» МОНОМАРКАЗИДА ЎҚУВЧИЛАР ВА УЮШМАГАН ЁШЛАР ИШТИРОКИДА ҚИЗИҚАРЛИ УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Куни кеча Наманган вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ташаббуси билан Наманган шаҳрида фаолият олиб бораётган "Ишга марҳамат" Мономарказида 31-сонли мактаб ўқувчилари ва Обиҳаёт МФЙнинг уюшмаган ёшлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

27-09-2022

МИНТАҚАВИЙ ЎҚУВ МАРКАЗИДА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИШГА БАҒИШЛАНГАН ТАНТАНАЛИ МАРОСИМ

Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мақсадида куни кеча Фарғона минтақавий ўқув марказида навбатдаги ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган 30 нафар тингловчиларга сертификатлар топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

26-09-2022