O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
23.03.2023
ЯНА БИР МУҲИМ СИЁСИЙ ЖАРАЁН ТАФСИЛОТЛАРИ ТИНГЛОВЧИЛАРГА ТУШУНТИРИЛДИ

Конституция – давлатнинг Асосий қонуни. У давлат тузилишини, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколати ҳамда шакллантирилиш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва шахснинг ўзаро муносабатлари, шунингдек, суд тизимини ҳамда давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларини белгилаб беради.
Асосий Қонунимиз яратилишининг мураккаб ва муҳим, айни чоғда шарафли солномасига назар солар эканмиз, ҳеч шубҳасиз, Ўзбекистон Конституцияси халқимизнинг мустақиллик сари узоқ йўлдаги изланишлари натижаси эканига комил ишонч ҳосил қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона минтақавий ўқув марказида тингловчиларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтириш, шахсий таркибга ҳуқуқий маълумотлар бериш мақсадида куни кеча Конституциясига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятини масъуллар иштирокида тушунтирилди.

Фарғона шаҳар Адлия бўлими мутахассислари иштирокида бўлиб ўтган очиқ мулоқотларда “Референдум” тушунчаси ва Бош Қомусимизга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг туб замирида инсон омили, унинг шаъни ва қадр қимматини янада юксалтириш, муносиб турмуш, меҳнат шароитларини яратиш каби эзгу ташаббуслар илгари сурилганлиги эътироф этилди.

Охирги янгиликлар

ЯНА БИР МУҲИМ СИЁСИЙ ЖАРАЁН ТАФСИЛОТЛАРИ ТИНГЛОВЧИЛАРГА ТУШУНТИРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона минтақавий ўқув марказида тингловчиларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтириш, шахсий таркибга ҳуқуқий маълумотлар бериш мақсадида куни кеча Конституциясига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятини масъуллар иштирокида тушунтирилди.

23-03-2023

КИТОБ – БЕМИННАТ ДЎСТ

Куни кеча Миллий гвардия Жиззах минтақавий ўқув маркази масъуллари ташаббуси билан Зомин туман ахборот-кутубхона маркази ходимлари билан ҳамкорликда “Китобхонлик – комиллик пойдевори” шиори остида учрашув ташкил этилди.

23-03-2023

МАҲАЛЛАБАЙ ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Сирдарё туманидаги Адолат, Бунёдкор, Камолот, Улуғбек ва Дўстлик маҳаллаларида яшовчи фуқароларга вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан фуқаро хонадонлари ва объектларини қўриқловга олиш борасида тарғибот тадбирлари олиб борилди.

23-03-2023