O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
04.07.2022
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒЛАНГАН ЮРТ

Айни кунларда Самарқанд вилояти бўйлаб “Янги Ўзбекистон – Инсон қадри улуғланган юрт” шиори остида маънавий ва маърифий тадбири бўлиб ўтмоқда. Бугун Самарқанд вилояти Қўриқлаш бошқармасида мазкур маънавият карвони вакиллари билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда Республика маънавият марказидан ташриф буюрган маънавият тарғиботчилари ва қўриқлаш бошқармаси ходимлари иштирок этишди.

Тадбир аввалида меҳнат шуҳрати ордени соҳибаси, фалсафа фанлари доктори профессор Жамила Шермухаммедова сўзга чиқиб, ислом маркази цивилизацияси, тинчликни қадрлаш ва шукроналик олий неъматлардан бири экани, китоб мутолааси ва инсоний қадриятлар ҳақида йиғилганларга қизиқарли маълумотлар бериб ўтди. Шунингдек, оила мустақил конституцион эркинлик экани ва оилада аёллар ва эркаклар ўртасидаги тенгликни бирдек ҳурмат қилиш лозимлиги таъкидланди. Ходимлар билан савол-жавоблар орқали интерактив ўйинлар ташкил этилди.

Шундан сўнг маънавият тарғиботчилари томонидан қўриқлаш бошқармаси ходимларига турли тарихий ва бадиий асарлар жамланмаси туҳфа этилди. Қўриқлаш бошқармаси ходимлари орасида спортнинг триатлон тури бўйича кўплаб муваффақиятларга эришиб келаётган Бахриддин Умаралиевга бошқарманинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Барчага ўзгача руҳ бағишлаган бу каби тадбирларни келажакда мунтазам равишда ташкил этиб борилиши белгилаб олинди.

Охирги янгиликлар

ЯНГИ ОБЪЕКТЛАРНИ ҚЎРИҚЛОВГА ОЛИШ БОРАСИДАГИ НАВБАТДАГИ ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ МАҲАЛЛАЛАР КЕСИМИДА ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

Қўрғонтепа туман Қўриқлаш бўлими ҳамда туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда жиноятчиликни олдини олиш, ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ҳамда мулкий турдаги жиноятларга қарши аҳоли яшаш хонадонлари,савдо мажмуалари ҳамда ижтимоий хизмат кўрсатувчи тижорат дўконлари ҳамда аҳоли ва тадбиркорларга қўриқлаш хизматининг афзалликлари юзасидан тушунтириш тарғибот тадбирлари олиб борилди.

13-08-2022

ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИК – ХИЗМАТ ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛОВЧИ ЭНГ АСОСИЙ ОМИЛДИР

Шахсий таркиб орасида ҳуқуқий маданиятни кучайтириш, қонунчиликдаги ўзгариш ва янгиликлардан уларни ўз вақтида бохабар этиш мақсадида куни кеча Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоят Қўриқлаш бошқармаларида "Профилактика куни" муносабати билан давра суҳбати ва очиқ мулоқотлар ташкил этилди.

12-08-2022