O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
21.09.2022
ЁШЛАРНИ ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИДА ТАРБИЯЛАШ ЙЎЛИДА


Куни кеча Фарғона шаҳрида жойлашган Чавандозлар мактабида Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда Фарғона шаҳридаги тарбияси оғир болалар, Олтиариқ туманидаги 14-сонли мактабда ташкил этилган ҳарбий ватанпарварликка ихтисослаштирилган синф ўқувчилари ва уюшмаган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни миллий ва қадимий ўйинларимиз от спорти ва камондан отиш спорт турларига кенг жалб этиш мақсадида саёҳат ташкил этилди.

Тадбир аввалида болажонлар чавандозлар мактабидаги яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб чиқдилар. Мутахассислар томонидан от спорт турлари тартиб қоидалари ҳамда отларни парвариш қилиш, от спорти турлари, наслли тулпорлар ҳақида ўқувчиларга маълумотлар берилди. Сўнгра Миллий гвардия кинология хизмати ҳамда мактаб чавандозлари томонидан кўрсатилган ажойиб кўргазмали чиқишлар йиғилганларга кўтаринки руҳ бағишлади. Тадбир давомида Қўриқлаш бошқармаси томонидан ташкилланган спортнинг камондан отиш ҳамда стол тенниси мусобақаларида тадбир иштирокчилари ўзларининг маҳоратларини синовдан ўтказиш имкониятига эга бўлдилар.

Якунда тадбирларда фаол иштирок этган ёшлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди. Кун давомида ўтказилган бу каби тадбирлардан йиғилганлар бир олам таассуротлар билан уйларига қайтишди десак муболаға қилмаган бўламиз. Бу каби тадбирлар келажагимиз эгалари бўлган ёшлар қалбида миллий ўзликни англаш ва Она ватанга муҳаббат рухида камол топишлари учун муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Охирги янгиликлар

«ИШГА МАРҲАМАТ» МОНОМАРКАЗИДА ЎҚУВЧИЛАР ВА УЮШМАГАН ЁШЛАР ИШТИРОКИДА ҚИЗИҚАРЛИ УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Куни кеча Наманган вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ташаббуси билан Наманган шаҳрида фаолият олиб бораётган "Ишга марҳамат" Мономарказида 31-сонли мактаб ўқувчилари ва Обиҳаёт МФЙнинг уюшмаган ёшлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

27-09-2022

МИНТАҚАВИЙ ЎҚУВ МАРКАЗИДА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИШГА БАҒИШЛАНГАН ТАНТАНАЛИ МАРОСИМ

Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мақсадида куни кеча Фарғона минтақавий ўқув марказида навбатдаги ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган 30 нафар тингловчиларга сертификатлар топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

26-09-2022