
Наманган вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан "Ёшлар билан бир кун" шиори остида Мингбулоқ туманидаги 15-сонли ИДУМ ўқувчилари учун маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди.
Дастлаб ёшлар билан Давлатобод туманидаги “Янги Ўзбекистон ёшлари” Зиё масканига ташриф буюриб, масканда китобхонлар учун яратилган шароитлар, кутубхонадаги китоблар ҳамда янги ташкил этилган IT park билан таништирилиб, китобнинг инсон ҳаётида тутган ўрни тўғрисида давра суҳбати ўтказилди.



Шундан сўнг ўқувчилар учун Наманган вилоят маданияти ва тарихи музейига саёҳат ташкил этилиб, у ерда бошқарма ходимлари ва тажрибали гидлар томонидан вилоятимиз маданияти ва тарихига доир экспонатлар ҳақида маълумотлар берилди.
Тадбир давомида вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси маъмурий биносида йигит-қизлар учун очиқ эшиклар куни ўтказилди.
Ташриф буюрувчилар бошқармада ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар ва "Қўриқлаш" хизматининг афзалликлари билан таништирилди ҳамда ўқувчилар бошқарма кутубхонаси ва музейига саёҳат қилдилар, сўнгра виртуал полигонда ўзларини синаб кўришди. Тадбир якунида бошқарма ходимлари томонидан камондан отиш спорт тури бўйича маҳорат дарси ўтказдилар. Унда спортсеварлар ўзларининг мерганлик маҳоратларини синовдан ўтказиш имконига эга бўлдилар.


