
Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг самараси, тинчлик ва тараққиётнинг асосий гарови, ҳам Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш билан бевосита боғлиқдир. Шунинг учун ҳам ҳаётимизнинг барча соҳа ва тармоқларида меҳнат қилаётган инсонлар, шу жумладан, Қўриқлаш бош бошқармаси ходимлари Конституция ва қонунларни пухта билиши, уларнинг ижросини тўғри ташкил этиши ғоят муҳим ва долзарб вазифага айланмоқда.


Куни кеча Чирчиқ ҳарбий прокуратураси ва вилоят ЙҲХХ ходимлари билан ҳамкорликда Миллий гвардия Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси шахсий таркиби иштирокида “ҳаракат хавфсизлиги ойлиги ҳамда қонунчиликка риоя қилиш” мавзусида тушунтириш тарғибот тадбири ўтказилди.


Тадбирда Чирчиқ ҳарбий прокуратураси, ЙҲХХ ва Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси масъуллари иштирок этиб, йиғилганларга бугунги кунда долзарб масалалардан бири бўлган йўл қоидаларига риоя қилиш юртимизда олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритиб, жиноятининг замонавий кўринишлари, бундай ҳаракатларни амалга оширишда ҳуқуқбузарлар томонидан қўлланилаётган усул ва воситалар тўғрисида, шунингдек, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик салбий оқибатлари тушунтиришлар беришиб, уларни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар берилди.

