O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
05.08.2022
ҚЎЛ ЖАНГИ СПОРТ ТУРИ БЎЙИЧА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ БИРИНЧИЛИГИ

Жорий йилнинг 1 ва 2 август кунлари Хоразм вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ўртасида спортнинг "Кўл жанги" тури бўйича "Динамо" биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада 35 нафардан ортиқ спортчи ходимлар иштирок этди. Беллашувга чиққан хар бир спортчи ходимлар биринчилик учун бор куч имкониятларини сафарбар этдилар.

Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлган мусобақа якунига кўра 1-ўринни вилоят Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари жамоаси, 2-ўринни вилоят Миллий гвардия бошқармаси ва Қўриқлаш бошқармаси ходимларидан иборат жамоаси, 3-ўринни эса Ички ишлар бошқармаси жамоаси эгаллади. Мусобақа ғолиб ва совриндорлари "Динамо" жисмоний тарбия ва спорт жамияти томонидан диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Охирги янгиликлар

ЯНГИ ОБЪЕКТЛАРНИ ҚЎРИҚЛОВГА ОЛИШ БОРАСИДАГИ НАВБАТДАГИ ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ МАҲАЛЛАЛАР КЕСИМИДА ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

Қўрғонтепа туман Қўриқлаш бўлими ҳамда туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда жиноятчиликни олдини олиш, ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ҳамда мулкий турдаги жиноятларга қарши аҳоли яшаш хонадонлари,савдо мажмуалари ҳамда ижтимоий хизмат кўрсатувчи тижорат дўконлари ҳамда аҳоли ва тадбиркорларга қўриқлаш хизматининг афзалликлари юзасидан тушунтириш тарғибот тадбирлари олиб борилди.

13-08-2022

ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИК – ХИЗМАТ ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛОВЧИ ЭНГ АСОСИЙ ОМИЛДИР

Шахсий таркиб орасида ҳуқуқий маданиятни кучайтириш, қонунчиликдаги ўзгариш ва янгиликлардан уларни ўз вақтида бохабар этиш мақсадида куни кеча Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоят Қўриқлаш бошқармаларида "Профилактика куни" муносабати билан давра суҳбати ва очиқ мулоқотлар ташкил этилди.

12-08-2022