O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
25.11.2021
ҲАМКОРЛИКДАГИ ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР САМАРА БЕРМОҚДА

Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ва Қўриқлаш бошқармаси ходимлари, Ички ишлар органлари ҳамда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан ҳамкорликда, Кармана туман аҳолиси ва тадбиркорлар ўртасида мулкий турдаги жиноятларнинг олдини олишда қўриқлаш хизматининг афзалликлари юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилди.

Тадбир давомида малакали мутахассислар томонидан объект ва фуқаро хонадонларни қўриққа олиш тартиби, хизмат турлари, тарифлари, замонавий қўриқлаш ускуналари ва воситалари борасида фуқароларга батафсил маълумотлар берилди. Фуқаролар ҳамда тадбиркорлар қўриқлаш хизмати тўғрисида ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан атрофлича жавоб олдилар. Бу каби тадбирлар ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ўз самарасини бермоқда.

Охирги янгиликлар

Термиз шаҳридаги Президент мактабида камондан отиш ва чавандозлик спорт йўналишлари бўйича машғулотлар олиб борилди

Ёшларни от спорти ва камондан отиш спорт турларига кенг жалб этиш, уларни миллий ва қадимий ўйинларимизга қизиқтириш мақсадида, Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида жойлашган Президент мактабида, Миллий гвардия вилоят бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан кўргазмали амалий ўқув машғулотлар ташкил этилди.

05-12-2021

ТЕРМИЗДА «СПОРТ ҲАММА УЧУН» ШИОРИ ОСТИДА ПАРАСПОРТ ФЕСТИВАЛИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун Термиз шаҳридаги "Алпомиш" ўйингоҳида, 3 декабрь – "Халқаро ногиронлар куни" муносабати билан имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида "Спорт ҳамма учун" шиори остида вилоят параспорт фестивали ташкил этилди.

04-12-2021

НУКУС ШАҲРИДАГИ ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБИДА СПОРТНИНГ КАМОНДАН ОТИШ ТУРИ БЎЙИЧА МУСОБАҚА ТАШКИЛЛАШТИРИЛДИ

Нукус шаҳридаги Президент мактабида спортнинг Камондан отиш тури бўйича Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи кубоги учун мусобақа бўлиб ўтди. Мусобақада 63 нафар Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ва 60 нафар ёш спортчилар иштирок этди. Барча иштирокчилар беллашувлар мобайнида бу спорт тури бўйича ўзларининг маҳоратларини ҳа

03-12-2021