O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
05.08.2022
ҲАРАКАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ – КУН ТАРТИБИДАГИ АСОСИЙ МАСАЛА

Куни кеча Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби ва тингловчилари учун ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда йўл ҳаракати қоидаларига сўнгги киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида маълумотлар бериш мақсадида семинар ташкил этилди.

Мулоқотларда асосий эътибор ҳарбий хизматчи ва ходимлар ўртасида автотранспорт воситасини бошқариш давомида йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш, йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларига нисбатан маданиятли бўлиш, ҳаракат давомида йўл белгиларига амал қилиш кўплаб автоҳалокатларнинг олдини олишга хизмат қилишини таъкидлашди.

Йўлларда ҳаракатланиш вақтида ҳушёр ва огоҳ бўлиш, пиёда ва бошқа автотранспорт воситаларининг ҳайдовчиларига нисбатан сергак бўлиб ҳаракатланишлари лозимлиги эътироф этилди.

Охирги янгиликлар

ЯНГИ ОБЪЕКТЛАРНИ ҚЎРИҚЛОВГА ОЛИШ БОРАСИДАГИ НАВБАТДАГИ ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ МАҲАЛЛАЛАР КЕСИМИДА ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

Қўрғонтепа туман Қўриқлаш бўлими ҳамда туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда жиноятчиликни олдини олиш, ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ҳамда мулкий турдаги жиноятларга қарши аҳоли яшаш хонадонлари,савдо мажмуалари ҳамда ижтимоий хизмат кўрсатувчи тижорат дўконлари ҳамда аҳоли ва тадбиркорларга қўриқлаш хизматининг афзалликлари юзасидан тушунтириш тарғибот тадбирлари олиб борилди.

13-08-2022

ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИК – ХИЗМАТ ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛОВЧИ ЭНГ АСОСИЙ ОМИЛДИР

Шахсий таркиб орасида ҳуқуқий маданиятни кучайтириш, қонунчиликдаги ўзгариш ва янгиликлардан уларни ўз вақтида бохабар этиш мақсадида куни кеча Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоят Қўриқлаш бошқармаларида "Профилактика куни" муносабати билан давра суҳбати ва очиқ мулоқотлар ташкил этилди.

12-08-2022