O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
21.09.2022
ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИ ВА ХОДИМЛАР ЎРТАСИДА "ЭНГ ЯХШИ КИТОБХОН" КЎРИК ТАНЛОВИ БЎЛИБ ЎТДИ

Миллий гвардия тизимларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтиришда, она Ватани ва халқига муҳаббат ва садоқат туйғуси янада мустаҳкамлашда маънавий-маърифий, бадиий-эстетик китобларнинг ўрни беқиёсдир.

Айни шу мақсадда куни кеча "Махмуд Аз-Замахшарий" номидаги кутубхонада Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчи ва ходимлар ўртасида "Энг яхши китобхон" кўрик танлови бўлиб ўтди.

Танловга Миллий гвардияга бириктирилган мактаб ўқувчилари, Урганч Давлат университети талабалари ҳам таклиф этилди. Иштирокчилар мутафаккир алломаларнинг ғазал ва байтлари, драматургларнинг романларидан парчалар, шоирларнинг шеърларидан мисраларни айтиб беришди.

Қизғин кечган танлов натижаларига кўра ғолиб бўлган иштирокчилар диплом ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Охирги янгиликлар

«ИШГА МАРҲАМАТ» МОНОМАРКАЗИДА ЎҚУВЧИЛАР ВА УЮШМАГАН ЁШЛАР ИШТИРОКИДА ҚИЗИҚАРЛИ УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Куни кеча Наманган вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ташаббуси билан Наманган шаҳрида фаолият олиб бораётган "Ишга марҳамат" Мономарказида 31-сонли мактаб ўқувчилари ва Обиҳаёт МФЙнинг уюшмаган ёшлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

27-09-2022

МИНТАҚАВИЙ ЎҚУВ МАРКАЗИДА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИШГА БАҒИШЛАНГАН ТАНТАНАЛИ МАРОСИМ

Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мақсадида куни кеча Фарғона минтақавий ўқув марказида навбатдаги ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган 30 нафар тингловчиларга сертификатлар топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

26-09-2022