O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
24.09.2022
ҲАРБИЙ ҚИСМДА ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ

Ўқувчи ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда она ватанга бўлган муҳаббатни мустаҳкамлаш, шунингдек, уларда Миллий гвардия ҳақидаги тушунчаларини шакллантириш ва янада яқинроқ қилиш мақсадида куни кеча Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти қошидаги академик лицейи ҳамда Юнусобод туманида жойлашган 58-умумтаълим мактаби ўқувчилари учун 65921-сонли ҳарбий қисмида "Очиқ эшиклар куни" тадбири ташкил этилди.

Тадбир бошида ҳарбий қисм мутасаддилари Миллий гвардия фаолияти тўғрисида тушунчалар бердилар, қонунчиликда юклатилган вазифалар ҳамда ваколатлар хусусида сўз юритдилар.

Тадбир ҳарбий қисмнинг жанговар бўлинмалари кўргазмали чиқишлари, фахрий қоровуллар ҳамда намунали оркестр садолари остида давом эттирилди.

Тадбир сўнгида ҳарбий қисм маърифат залида ҳарбий қисм фаолиятига оид видеолавҳалар намойиш этилди.

Охирги янгиликлар

ХОДИМЛАРНИНГ САЛОМАТЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЙЎЛИДАГИ ЯНА БИР ҚАДАМ

Тошкент вилоятида жойлашган Қон қўйиш станцияси шифокорлари Чирчиқ шаҳар “Қўриқлаш” бўлимига ташриф буюриб шахсий таркиб саломатлигини мустаҳкамлашга кўмаклашиш мақсадида текширувлар ўтказдилар.

26-11-2022

Фарғонада катта миқдордаги пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Марғилонда 24 ноябрь куни Фарғона вилояти”Қўриқлаш” бошқармаси ва Марғилон шаҳарлараро “Қўриқлаш” бўлими ходимлари томонидан лицензиясиз пиротехника воситалари сотаётган шахс қўлга олинди. Текширув давомида 19 фуқаро А.А.нинг ёнидан жами 64 дона турли хил пиротехника буюмлари топилди ва мусодара қилинди.

25-11-2022