O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
12.08.2022
ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИК – ХИЗМАТ ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛОВЧИ ЭНГ АСОСИЙ ОМИЛДИР

Шахсий таркиб орасида ҳуқуқий маданиятни кучайтириш, қонунчиликдаги ўзгариш ва янгиликлардан уларни ўз вақтида бохабар этиш мақсадида куни кеча Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоят Қўриқлаш бошқармаларида "Профилактика куни" муносабати билан давра суҳбати ва очиқ мулоқотлар ташкил этилди.

Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармасида бир вақтнинг ўзида ҳудудий бўлинмаларда видеоалоқа тарзида ташкил этилган мулоқотларда тажрибали юрисконсултлар томонидан юртимиздаги муҳим сиёсий жараён, яъни конституцияга киритилиши таклиф этилаётган ўзгариш ва қўшимчалар ҳақида батафсил маълумотлар берилиб, ушбу ўзгаришлар замирида инсон манфаатлари мустаҳкамлаш, фуқароларга енгиллик яратиш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликларини янада ошириш каби устувор жиҳатлар ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, ушбу йўналишдаги йиғилишлар Тошкент вилоят Қўриқлаш бошқармаси ташаббуси билан ҳам ҳудудий бўлинмаларда ташкил этилди. Жумладан, Чирчиқ, Олмалиқ ҳамда Ангрен шаҳар Қўриқлаш бўлинмаларида ўтказилган суҳбатларда хизмат интизомини мустаҳкамлаш ҳамда юклатилган вазифаларни бажаришда юксак матонат ҳамда шижоат билан фаолият олиб боришларини таъкидладилар.

Маърузалар тинглангач, Қўриқлаш фаолиятига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, ўз меҳнатлари ва интилишлари билан сафдошларига ўрнак бўлаётган бир гуруҳ ходимлар масъуллар томонидан рағбатлантирилди.

Охирги янгиликлар

МИНТАҚАВИЙ ЎҚУВ МАРКАЗИДА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИШГА БАҒИШЛАНГАН ТАНТАНАЛИ МАРОСИМ

Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мақсадида куни кеча Фарғона минтақавий ўқув марказида навбатдаги ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган 30 нафар тингловчиларга сертификатлар топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

26-09-2022