O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
03.07.2022
ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ ЎРТАСИДА ЎТКАЗИЛГАН "ЗАКОВАТ" ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЎЙИНЛАРИДА МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ҚЎРИҚЛАШ БОШҚАРМАСИ ЖАМОАСИ БИРИНЧИЛИКНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

2 июль Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан Бухоро вилоят Ёшлар марказида Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйинлари бўлиб ўтди.

Ходимларнинг мантиқий билимларини ошириш, интеллектуал салоҳиятини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган мазкур турнирда Миллий гвардия, Ички ишлар, Божхона, Мудофаа бошқармалари ҳарбий хизматчи ва ходимларидан иборат терма жамоалар иштирок этишди. Танлов якунига кўра:
1-ўринни Миллий гвардия Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармасининг "Қўриқлаш" жамоаси, 2-ўринни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича 7258 ҳарбий қисмининг "Лочинлар" жамоаси, 3-ўринни вилоят Божхона бошқармасининг "Божхоначилар" жамоаси эгаллади.

Қизиқарли саволларга ва беллашувларга бой бўлган мусобақа якунида жамоалар диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Охирги янгиликлар

ЯНГИ ОБЪЕКТЛАРНИ ҚЎРИҚЛОВГА ОЛИШ БОРАСИДАГИ НАВБАТДАГИ ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ МАҲАЛЛАЛАР КЕСИМИДА ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

Қўрғонтепа туман Қўриқлаш бўлими ҳамда туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда жиноятчиликни олдини олиш, ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ҳамда мулкий турдаги жиноятларга қарши аҳоли яшаш хонадонлари,савдо мажмуалари ҳамда ижтимоий хизмат кўрсатувчи тижорат дўконлари ҳамда аҳоли ва тадбиркорларга қўриқлаш хизматининг афзалликлари юзасидан тушунтириш тарғибот тадбирлари олиб борилди.

13-08-2022

ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИК – ХИЗМАТ ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛОВЧИ ЭНГ АСОСИЙ ОМИЛДИР

Шахсий таркиб орасида ҳуқуқий маданиятни кучайтириш, қонунчиликдаги ўзгариш ва янгиликлардан уларни ўз вақтида бохабар этиш мақсадида куни кеча Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоят Қўриқлаш бошқармаларида "Профилактика куни" муносабати билан давра суҳбати ва очиқ мулоқотлар ташкил этилди.

12-08-2022