O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
13.08.2022
🏹ТЕРМИЗДА СПОРТНИНГ КАМОНДАН ОТИШ ТУРИ БЎЙИЧА ҲАВАСКОР ЁШЛАР ЎРТАСИДА МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ҚЎРИҚЛАШ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ КУБОГИ УЧУН МУСОБАҚА БЎЛИБ ЎТДИ

Сурхондарё вилоятида буюк аждодларимиздан мерос бўлиб қолган камондан отиш спорт турини кенг тарғиб этиш, ёшларни ушбу спорт турига бўлган қизиқишини ошириш борасида қатор саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Шаҳар ва туманларда жами 18 та камондан отиш спорт тўгараклари фаолияти йўлга қўйилиб, барча тўгаракларда моддий техник база шакллантирилиб, ёшларни мазкур спорт турига жалб этиш, уларнинг мерганлик маҳоратларини ошириш, нуфузли мусобақаларга тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси ҳамда Камондан отиш федерацияси томонидан ишлар тизимли ташкил этилмоқда. Мунтазам равишда жойларда камондан отиш борасида маҳорат дарслари ҳамда турли мусобақалар уюштирилмоқда.

Жорий йилнинг 12 август куни Термиз шаҳридаги Амударё болалар соғломлаштириш оромгоҳида ҳаваскор ёшлар ўртасида, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи кубоги мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда 100 нафарга яқин мусобақанинг шаҳар ва туман босқичларида ғолиб бўлган ҳаваскор ўғил-қизлар иштирок этдилар.

Мусобақа аввалида, Миллий гвардия Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи подполковник А.Умаров сўз олиб, вилоятда камондан отиш спорт турини янада ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар, ёшларнинг эришаётган ютуқлари ҳақида сўз юритиб, барча тадбир қатнашчиларига омад тилади. Давлат мадҳияси янграгандан сўнг мусобақага старт берилди. Ушбу қизғин ва муросасиз кечган мерганларнинг баҳслари мураббийлар томонидан одилона баҳолаб борилди.

Умумий натижаларга кўра :
Ўғил болалар баҳсларида,
🥇1-ўринни Фахриддин Муҳаммадқулов (Термиз шаҳри),
🥈2-ўринни Муҳаммадали Рашидов (Музработ тумани),
🥉3-ўринни Асомиддин Ибрагимов (Ангор тумани) эгаллади.
Қизлар беллашувида,
🥇1-ўринни Юлдуз Муҳаммадиева (Жарқўрғон тумани),
🥈2-ўринни Ўғилой Бойназарова (Музработ тумани),
🥉3-ўринни эса Зарина Зиёдуллаева (Жарқўрғон тумани) қўлга киритди.


Барча ғолиб бўлган иштирокчиларга Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармасининг диплом, медаль, мусобақа кубоги ҳамда қимматбаҳо совғалари тақдим этилди. Шунингдек, ушбу тадбирни ўтказишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган мураббийлар ва бир гуруҳ ёшлар ҳам эътироф этилиб, ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди.

Охирги янгиликлар

«ИШГА МАРҲАМАТ» МОНОМАРКАЗИДА ЎҚУВЧИЛАР ВА УЮШМАГАН ЁШЛАР ИШТИРОКИДА ҚИЗИҚАРЛИ УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Куни кеча Наманган вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ташаббуси билан Наманган шаҳрида фаолият олиб бораётган "Ишга марҳамат" Мономарказида 31-сонли мактаб ўқувчилари ва Обиҳаёт МФЙнинг уюшмаган ёшлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

27-09-2022

МИНТАҚАВИЙ ЎҚУВ МАРКАЗИДА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИШГА БАҒИШЛАНГАН ТАНТАНАЛИ МАРОСИМ

Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мақсадида куни кеча Фарғона минтақавий ўқув марказида навбатдаги ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган 30 нафар тингловчиларга сертификатлар топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

26-09-2022