O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
03.02.2023
180 НАФАР "ҚЎРИҚЛАШ" ХИЗМАТИНИНГ ХОДИМЛАРИ ЯНГИ ИЛҒОР ТАЖРИБАЛАРНИ ЎЗЛАШТИРДИЛАР

Миллий гвардия сафларига интеллектуал салоҳияти юқори бўлган кадрларни жамлашда муҳим асос бўлаётган Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Жиззах, Фарғона минтақавий ўқув марказларини 28 январь куни умумий 180 нафар “Қўриқлаш” хизмати ходимлари тамомладилар.

Режа асосидаги навбатдаги ўқув курсларида “Қўриқлаш” бошқармаларининг сафдор ва сержантлари, шунингдек, тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ аъзолари таҳсил олиб, улар жисмоний ва жанговар тайёргарлик, ўқ отиш машғулотлари ҳамда илғор хорижий тажриба билан яқиндан танишдилар.

96 соатлик қайта тайёрлаш курсида мутахассислик ва ҳуқуқий билим асослари, компьютер технологиялари асослари каби йўналишларда, шу билан бирга соҳага оид меъёрий асослар билан таништириб борилди.

Белгиланган машғулотларни яхши ўзлаштирган, сафдошларига намуна бўлган бир гуруҳ тингловчилар ўқув марказларининг бошлиқлари томонидан ташаккурномалар билан рағбатлантирилди ҳамда машғулотлар якунида тантанали тарзда тинчлик посбонларига махсус сертификатлар топширилди.