
Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш, ёшларни Ватанимиз, халқимиз, миллий қадриятларимиз, тарихий-маънавий меросимизга ҳурмат ва садоқатли қилиб тарбиялаш, дунёқараши ва фикрлаш доирасини кенгайтириш, маънавий баркамол шахс бўлиб вояга етишларида кўмаклашиш, китоб ўқишга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилояти кенгаши, Қўриқлаш бошқармаси ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда Жиззах шаҳридаги ИИВ ҳузуридаги жазони ижро этиш департаментининг 30-сон манзил-колониясида "Зукко китобхон" интеллектуал ўйинининг вилоят босқичи ўтказилди.



"Зукко китобхон" интеллектуал танловида 29-30-сонли манзил-колониясидан 3 та жамоа ўзаро беллашдилар. Мусобақа давомида иштирокчилар ўзларининг ақлий салоҳиятларини ҳамда тезкорликларини намоён этишди.



Танлов якунига кўра ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ва китоблар билан тақдирландилар.