O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
10.06.2021
Ўзбекистон ва Корея Республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ўртасида таълим соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик кучайтирилмоқда

Жорий йилнинг 21 май куни Корея Республикасида мамлакатимиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари делегацияси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Дониёр Қодиров бошчилигида Жанубий Корея полициясининг таълим муассасалари, ўқув жараёни ва инновацион ўқитиш хусусиятлари билан яқиндан танишди.
Хусусан, делегация Кореянинг Миллий полиция университети, Полиция кадрларни ривожлантириш институти ва Жиноят қидирув институтига ташриф буюрди.
Кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасидаги келгуси алоқаларни ривожлантиришнинг долзарблиги, Корея Миллий Полиция Университетининг Ички ишлар вазирлиги академияси ва Ўзбекистон жамоат хавфсизлиги университети билан ўзаро алоқа асосларини муҳокама қилиш жараёнида раҳбарлар уч томонлама меморандумни имзолади.
Жорий йилнинг июнь ойида Корея полицияси Бош комиссарининг Ўзбекистонга ташрифи давомида ушбу таълим муассасалари ўртасида меморандумларни ишлаб чиқишни якунлаш ва имзолашни ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди.

Томонлар Ўзбекистон ва Жанубий Кореянинг таълим муассасалари курсантларини тенглик асосида турли хил таълим дастурлари бўйича ўқитишга, 2021-2022 йилларда Корея миллий полиция университетида Ўзбекистон таълим муассасалари ўқитувчилари учун педагогик стажларни ташкил этишга, шунингдек ўқишга юборишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Жанубий Корея полициясининг ўқитувчилари Ички ишлар вазирлиги академияси ва Ўзбекистон жамоат хавфсизлиги университетида ўқув машғулотларини ўтказиш учун ташриф буюришлари тўғрисида келишиб олинди.