O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
29.01.2021

Офисларни қўриқлаш - ҳақиқий раҳбар нафақат иш жараёнларини, балки ходимларининг хавфсизлигини ҳам ўйлайди. Маъмурий бино ёки биноларнинг хавфсизлиги ходимларнинг раҳбарларга бўлган ишончидир. Бу компания билан хамкорлик қилаётган мижозларнинг ишончини оширади.

Қурилиш майдонлари ва участкаларини қўриқлаш - Қурилиш материаллари, махсус техника ва қурилиш майдончаларини ишончли ҳимояси

Саноат ва ишлаб чиқариш объектларини қўриқлаш – объект ҳудудини ҳимоялаш, моддий бойликларни қўриқлаш, бинолар, иншоотлар ва ишчи-ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш

Энергетика объектларини қўриқлаш- гидроэлектро ва иссиқлик электростанциялари ҳамда қуёш фотоэлектр станциялари хавсизлигини ишончли қўриқлаш бўлинмалари томонидан таъминланади

Нефтегаз соҳаси объектларини қўриқлаш - нефтегаз ва газ конденсати конларида ҳуқуқбузарликни олдини олиш, конлардаги ва конлараро газ қувурлари, магистраль газ қувурлари ва нефть қувурларини ҳамда технологик қурилма ва иншоатларини ишончли қўриқлаш

Тоғ-металлургия соҳаси объектларини қўриқлаш – миллий бойлигимиз ҳисобланадиган қимматбаҳо металлар конлари, уларни қайта ишлаб чиқариш тармоғи, таъминот объектлари, шунингдек ёрдамчи иншоатлари ишончли ҳимояда

Тадқиқот марказларини қўриқлаш – ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга, шунингдек наркотик воситалар, психотроп моддалар ва унинг прекурсорлари сақланадиган, тадқиқотлар ўтказиладиган, ишлаб чиқариладиган ташкилотлар объектларни ишончли ҳимоясини таъминлаш

Тиббиёт муассасаларни қўриқлаш – шифохона, клиника, тиббий марказ, лабораторияларда беморлар ва хизматчилар ўзларини хавфсиз ҳис қилишлари зарур бўлган ҳудуд.

Маданият объектларини  қўриқлаш – келажак авлод учун тарихий-маданий меросларни сақлаш мақсадида, музейлар, музей-қўриқхоналар, (тарихий ва маданий мерослар сақланадиган жойлар), археологик қазилмалар жойлари ишончли қўриқланиши  зарур

Театр ва кинотеатрларнинг хавфсизлиги – фуқаролар ўзларини хавфсиз ҳис қилиши муҳимдир. Театр ва кино томошабинлари ўзларини ҳоли хис қилишлари ва дам олишлари мумкин.

Таълим муассасаларини қўриқлаш - ёш авлод учун жавобгарлик ҳар бир катта ёшдаги инсоннинг, шу жумладан ота-оналар ва ўқитувчиларнинг зиммасидадир

Бизнес марказларини қўриқлаш - нафақат зарурият, балки ходимлар ва ташриф буюрувчилар учун хотиржамлик гаровидир.

Ижтимоий соҳа иншоатларини қўриқлаш - Гипермаркетлар, бозорлар, дўконлар, ресторанлар, оммавий кўнгилочар жойлар, болалар ўйингохлари, дам олиш жойлари - ҳамма нарса назорат остида, хизмат кўрсатиш ишчи-хизматчилари ва ташриф буюрувчиларнинг хотиржамлигини таъминлаш.

Омборхона - Юкларни хавфсиз ва ишончли сақлаш ҳар бир омборнинг асосий вазифасидир. Қўриқлаш - мулк ва омбор ишчиларини ҳимоя қилиш учун энг яхши ечимдир.

Автотураргоҳнинг қўриқлаш - Автотранспорт воситаларининг тўлиқ хавфсизлиги, кечаю-кундуз қўриқлаш ва вазиятни назорат қилиш.