O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar
07.05.2021
ҲАМКОРЛИК ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

Юртимизда жамоат хавфсизлиги, уй-жой ва мол-мулк дахлсизлиги, фуқаролар хотиржамлигини таъминлаш йўналишида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси самарали фаолият олиб бормоқда. Хориж тажрибаси асосида қўриқлаш соҳасида янги технология ва механизмлар амалиётга кенг тадбиқ этилмоқда. Мазкур йўналишда эса қатор хорижий давлатлар билан ҳамкорлик алоқалари олиб борилмоқда.
Куни кеча, Беларусь Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қўриқлаш департаменти бошлиғи полковник Шепелев Александр Святославович бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрди.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасида ҳар икки мамлакат вакиллари иштирокида учрашув ўтказилди.

Унда кинология хизмати соҳасида мутахассисларни тайёрлашда ҳамкорликни ривожлантириш, объектларни муҳофаза қилишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш масалалари муҳокама этилди. Шундан сўнг, Беларусьлик меҳмонлар, Тошкент шаҳар қўриқлаш бошқармасида яратилган шарт-шароитлар ва объектларни замонавий хавфсизлик тизимлари билан жиҳозлаш бўйича олиб борилаётган ишларни бориб кўрдилар.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси қўмондонлиги ва Беларусь Республикаси ИИВ Қўриқлаш Департаменти бошлиғи иштирокида пойтахтимизнинг Чилонзор тумани қўриқлаш бўлимининг янги маъмурий биносининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди. Мазкур ҳудуддаги фуқаролар ва ходимлар учун яратилган қулайликлар, шарт-шароитлар делегация аъзоларига катта қизиқиш уйғотди. Шу билан бирга, Беларусь Республикаси ИИВ Қўриқлаш бошқармаси вакилларига Қўриқлаш Бош бошқармасининг "Қўриқлаш Сервис" Давлат унитар корхонаси ва янги ташкил этилган ўқув маркази фаолияти хусусида батафсил маълумотлар берилди.

Делегация аъзолари Самарқанд вилоятида ҳам бўлиб, бу ерда вилоят Қўриқлаш бошқармаси ҳамда Самарқанд тумани қўриқлаш бўлимида ходимларнинг ҳизмат вазифаларини бажаришлари учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Меҳмонларга жойларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, мол-мулк дахлсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тақдимоти кўрсатилди.