O'zbekiston Respublikasi Davlat Gerbi
O'zbekiston Respublikasining Davlat Bayrog'i
O'zbekiston Respublikasining Davlat Madhiyasi
Telefon: 1131
Mahsus imkoniyatlar

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўмондонининг 5-июль 164-сонли буйруғига асосан, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларининг фаолияти тўғрисида расмий веб-сайтида жойлаштириладиган очиқ ахборотлар РЎЙХАТИ 

  1. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси раҳбарлари тўғрисидаги маълумотнома (биографик маълумотлар, фуқароларни қабул қилиш кунлари ва ҳоказо).
  2. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси таркибий ва ҳудудий бўлинмаларининг иш тартиби тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг телефон рақамлари ҳамда почта манзиллари, электрон почта манзиллари, маълумот хизмати телефонларининг ва ишонч телефонларининг рақамлари.
  3. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси раҳбарлари, шунингдек ваколат берилган мансабдор шахслар чиқишларининг ҳамда баёнотларининг очиқ матнлари;
  4. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларининг рўйхати;
  5. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси фаолияти тўғрисидаги таҳлилий маърузалар ҳамда ахборот тусидаги шарҳлар;
  6. Келиб тушган аризаларни, таклифларни, шикоятларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўровларни кўриб чиқишнинг умумий натижалари ҳақидаги ахборот.
  7. Амалга оширилаётган профилактика тадбирларининг моҳияти ва аҳамиятига бағишланган материаллар, қонунийликнинг ҳолати ва жиноятчиликнинг даражаси ҳақидаги маълумотлар, содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳамда уларга чек қўйиш чора-тадбирлари ҳақидаги ахборот.
  8. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан ўтказиладиган (ташкил этиладиган) очиқ танловлар (тендерлар) ва кимошди савдолари тўғрисидаги маълумотлар;
  9. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан ўтказиладиган очиқ оммавий тадбирлар (мажлислар, кенгашлар, учрашувлар, матбуот конференциялари, брифинглар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқалар) тўғрисидаги маълумотлар;
  10. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлиги тўғрисидаги очиқ маълумотлар;
  11. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси иштирок этаётган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисидаги маълумотлар;
  12. Ишга қабул қилиш шартлари ва номзодларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги маълумотлар;
  13. Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ходимлари учун кўрсатилаётган ижтимоий кўмак тўғрисидаги маълумотлар;
  14. Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича маълумотлар;
  15. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг марказий девони ишонч телефони;
  16. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси раҳбарлари ҳақидаги маълумотлар;
  17. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти ҳақидаги маълумотлар;
  18. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси от спорти бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби ҳақидаги маълумотлар;
  19. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорабайир миллий от маҳорат мактаби ҳақидаги маълумотлар;
  20. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жамоат хавфсизлиги университети ҳақидаги маълумотлар;
  21. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ҳақидаги маълумотлар;
  22. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейи ҳақидаги маълумотлар;
  23. Миллий гвардия таълим муассасалари 56 та ихтисослаштирилган синфлар тўғрисидаги маълумотлар;
  24. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси томонидан кўрсатиладиган хизматлар;
  25. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси фаолияти тўғрисидаги ахборот жумласига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа маълумотлар ҳам киритилиши мумкин.